Оскар можароси: ҳали топширилмаган мукофотга Ди Каприонинг исми ёзиб қўйилди

ШОУ-БИЗНЕС 12.02.2014, 11:06
Оскар можароси: ҳали топширилмаган мукофотга Ди Каприонинг исми ёзиб қўйилди
CNN телеканалининг Оскар мукофоти тақдирлаш маросимига тайёргарлик ҳақида тайёрланган репортаж энди ОАВ вакиллари орасида  муҳокама қилинмоқда. 

Ҳайкалчаларга устида иш олиб борувчи устахонага ташриф буюрган журналистлар мукофотларнинг бирида Леонардо Ди Каприонинг номини кўриб қолишган. Уни Мартин Скорсезенинг “Волк с Уолл-Стрит” фильмидаги роли учун энг яхши актёр номинациясида тақдирлашмоқчилиги маълум бўлган. 

Бу хабар тез тарқалиши билан ҳакамлар ҳайьати овоз бериш жараёни ўз вақтида, хаққоний бўлиб ўтишини, исми ёзилган Оскарлар ҳар эҳтимолга қарши тайёрлаб қўйилиши, керак бўлмаганлари эса йўқ қилинишини маълум қилди. 

Ҳозиргача Ди Каприо тўрт бор Оскарга номзод бўлган. Аммо бирор марта ҳам ушбу мукофотни қўлга кирита олмаган. Бу сафар эса унинг имкониятлари юқори. 

Эслатиб ўтамиз, тақдирлаш маросими 2 март куни бўлиб ўтади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1