Олмалиқ шаҳар ФВБ навбатчи диспетчерига Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Э.Қ томонидан мурожаат келиб тушди. Унга кўра ҳомиладор бўлган турмуш ўртоғи уй ичида қолиб, бир неча соат давомида эшикни очмаганлиги ва телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермаганлиги маълум қилинган.
Олмалиқ шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига тезкорлик билан етиб боришди. Махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида уйнинг эшигини очиб ичкарига киришганда фуқаро Н.У. хонадон ичида беҳуш ҳолда эканлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, жабрланувчи хонадон ичида йиқилиб, ҳушидан кетган ва чап қўлининг тирсак қисми чиққан.
Қутқарувчилар томонидан жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди ва фуқаро зудлик билан шифохонага жўнатилди.
04.11.2017 12:23
ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҚУТҚАРИБ ОЛИНДИ






