АсосийJamiyat

​ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ПОЙМОЛ ЭТГАН 13 НАФАР МАНСАБДОР ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

'​ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ПОЙМОЛ ЭТГАН 13 НАФАР МАНСАБДОР ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ'ning rasmi

Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири бу тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда уларнинг мурожаатлари алоҳида назоратга олиниб, кўриб чиқилиши таъминланмоқда.

Шу йил ҳозирги кунга қадар адлия органларида тадбиркорлик субъектларининг 1582 таси мурожаати қаноатлантирилди.

Адлия органлари “Ишонч телефони”га тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган 255 та мурожаат қаноатлантирилди ва 128 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, мурожаатларни ўрганиш натижаси бўйича Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги “Ҳуқуқий ахборот” канали тақдим этаётган маълумотларга кўра:

- 112 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шу жумладан 13 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди;

- 30 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

- 13 та ноқонуний қарорлар бекор қилинди.

Адлия органлари томонидан тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар!
Қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилса, адлия органларига мурожаат қилинг.
Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”: 1008, (0371) 200-02-08

    Бошқа янгиликлар