Ўзбекистонда миллий мобил алоқа оператори ташкил этилади

ЖАМИЯТ 17.02.2014, 11:33
Ўзбекистонда миллий мобил алоқа оператори ташкил этилади
Ўзбекистонда “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг “Ўзмобайл” филиали базасида мобил алоқа миллий оператори ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жорий йилнинг 12 феврал куни “Мобил алоқа миллий операторини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини имзолади, дея [url=http://pressnews.uz/]хабар беради Pressnews нашри.

Қарорни қабул қилишдан мақсад уяли алоқа бозорида миллий компанияларнинг кенг иштироки учун зарур шароитларни яратиш ҳамда мамлакатнинг мобил уяли алоқа тармоқларини янада ривожлантириш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир.

“Ўзмобайл” миллий оператор тармоғини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар жадвалида 2014 йил давомида 1020 базавий станциялари, 500 та радиореле ускунаси ҳамда 2 миллион рақамга мўлжалланган биллинг тизимини ўрнатиш кўзда тутилган. “Ўзмобайл” миллий оператори 2015 йилда вилоят марказларини қамраб олади ҳамда 8 миллион рақамга мўлжалланган 1994 та базавий станциялар, 2000 та радиореле ускунулари ўрнатади 2017 йил давомида компания 3986 та базавий станция ва 4000 та мажмуада радиореле ускунасини ўрнатиб, қолган аҳоли пунктларини қамраб олади. Таъкидлаш жоизки, мазкур чора-тадбирлар давомида ускуналар учун автоном қуёш фотоэлектр тизимларини ўрнатиш ҳам режалаштирилган.

Қарорга асосан, миллий оператор ҳорижий банклар ва молиявий институтларининг узоқ муддатли кредитларини жалб этади. Қурилиш монтаж ишларининг ҳаражатлари Ўзбекистон республикаси тижорат банклари ҳамда “Ўзбектелеком” АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

“Ўзбектелеком” телекоммуникациялар миллий оператори 2018 йилнинг 1 январига қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Ўзмобайл” учун зарур олиб кирилаётган технологиялар учун божхона тўловларидан озод этилади.

Шунингдек “Ўзмобайл” беш йил муддатга уяли алоқа хизматларини кўрсатиш, лойиҳалаш, қурилиш ишларини амалга оширишда давлат божларидан озод этилади. Озод этилаётган маблағлар операор тармоғини ривожлантиришга йўналтирилиши керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1