ГАВҲАР МАТЁҚУБОВА 50 ЙИЛ МОБАЙНИДА ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

МАДАНИЯТ 13.11.2017, 15:13
ГАВҲАР МАТЁҚУБОВА 50 ЙИЛ МОБАЙНИДА ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

Жорий йилнинг 10 ноябрида Ўзбекистон Давлат Концерваториясининг катта залида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ва Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби томонидан Устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубованинг 70 йиллик таваллуд куни ва ижодий фаолиятига 50 йил тўлиши муносабати билан ижодий кеча ўтказилди.

Кечани Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиб берди ва Гавҳар Матёқубованинг 70 йиллик таваллуд куни, ижодий фаолиятига 50 йил тўлиши билан табриклади, деб хабар беради Маданият вазирлиги Ахборот хизмати.

Тадбир давомида Гавҳар Матёқубованинг шогирдлари томонидан тайёрланган бир-биридан ажойиб рақслар ижро этилди ва бу рақслар йиғилганларга бирдек манзур бўлди.

Тадбир сўнгида Устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубованинг шогирдлари устозини табриклаб эсдалик совғаларини топширишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1