1

АҚШда қиймати $425 миллионли жекпот ютиб олинди

ДУНЁ 20.02.2014, 12:01
АҚШда қиймати $425 миллионли жекпот ютиб олинди
Poweball лотереяси ташкилотчилари қиймати 425 миллион АҚШ долларига тенг бўлган жекпотни Калифорния штати Милпитас шаҳрида сотилгани ҳақида айтишмоқда. 

Хабар лотерея ташкилотининг твиттердаги расмий саҳифасида қолдирилди. Ҳозирча жекпот эгаси ўзининг ғолиблиги ҳақида хабар бермаган. Шунингдек, ушбу совринга бошқа чипта ғолиблари ҳам давогарлик қилишлари мумкин. 

Ташкилотчиларнинг хабарига кўра, Калифорниядаги яна икки киши қиймати 2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган иккинчи соврин ғолибига айланган.    

Powerball лотереясининг жекпоти сўнгги бор ўтган йилнинг декабр ойида ютиб олинган эди. Шундан сўнг ташкилотчилар 15 дан ортиқ лотерея ўйинларини ўтказишди. Улардан сўнггиси ўтган ҳафтада бўлиб ўтди. Шу тариқа жекпотнинг уммумий қиймати 425,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлди. Бу қиймати бўйича АҚШ тарихидаги олтинчи жекпот ҳисобланади.

Powerball жекпотида ғолиб чиқиш имконияти 175 миллионга 1 та тўғри келади, - дейилади Америка ОАВлари хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1