Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани ИИБ навбатчилик қисмига “Қўрғонча” қўрғони Тинчлик кўчасидан “ВАЗ-21063” русумли автомашина олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушади.
Тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган чоралар натижасида, автомашина “Қўрғонча” қўрғони ҳудудидан топилди ва ушбу жиноятни Қуйичирчиқ туманида яшовчи 1998 йилда туғилган А.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.






