1

Хитойлик фермер ўз Lamborghini’сини яратди

ДУНЁ 21.02.2014, 16:52
Хитойлик фермер ўз Lamborghini’сини яратди
Барча хитойлик фермерлар ҳам ўз Lamborghini автомобилларига эга эканликлари билан мақтана олмайдилар. 

Аммо бир нечта машина қисмлари, 6 ойлик оғир меҳнат ва 8 000 АҚШ доллари эвазига хитойлик фермер Гуо ўзига люкс синфдаги мини автомобил ясаб олди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар беради. 

Унинг машинаси узунлиги 2 метр бўйига эса бор йўғи 1 метрни ташкил қилади. Шунга қарамай у 60 км/с тезликда ҳаракатлана олади. Шунингдек, машинада орқани кўрсатувчи ойна, магнитофон мавжуд. Эшиклари эса худди ҳақиқий Lamborghini каби тепага очилади. Машина янада ҳақиқийсига ўхшаши учун фермер компания логотопини ҳам сотиб олиб, машина рулига ўрнатиб қўйди. Гуо ҳар куни набирасини мактабга ўзининг антиқа машинасида элтиб қўяди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1