22.02.2014 15:14
Барак Обама Канада бош вазирига гаровда ютқазиб қўйди
Канада бош вазири энди Барак Обамадан икки яшик пиво кутмоқда. Сочи Олимпиадасида Канада жамоаси АҚШнинг ҳам аёллар ҳам эркаклар терма жамоаларидан устун келди. “Аввал айтганимдек АҚШ кучли жамоа аммо, биз ғалаба қозондик. Интизорлик билан икки яшик пивони кутиб қоламан”, - дейди Харпер твиттерда қолдирган хабарида.
Аёллар ўртасидаги финал учрашувида канадаликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Кечаги эркаклар ўтрасидаги ярим финал учрашувида ҳам Канада АҚШни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.