АсосийShou-biznes

10 ЙИЛЛИК ТАНАФФУСДАН СЎНГ...

'10 ЙИЛЛИК ТАНАФФУСДАН СЎНГ...'ning rasmi

Хоразм халқ қўшиқларини айтиб, мухлислар меҳрини қозонган Шохсанам роппа-роса 10 йиллик танаффусдан кейин яна жўшқин ижодга қайтди. У ўз даврининг “ҳит” тароналаридан бири бўлган “Шақилдоқ” сингари шўх қўшиқ ижро этди. Янги “Чўгирма” таронаси Фарруҳ Соҳиб сўзи ва Фурқат Бобожонов мусиқаси асосида яратилди. Маҳоратли клипмейкер Шуҳрат Мавлонов эса қўшиқ ғоясига мос равишда трек ва сюжет йўналишларида клип суратга олди. Клипнинг сюжет қисмини актёрлар Сабина ва Таълат Йўлдошевлар очиб беришган бўлса, трек йўналишида “Паризод” ансамблининг қизлари рақс ижро этишди.


Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас! Хонанда клип давомида аккордеон чалиб, созандалик маҳоратини ҳам очиб берди. Ишонамизми, хонанданинг янги ижод маҳсули мухлисларга манзур бўлиб, тез орада ижодий танаффус ўрни тўлади.


    Бошқа янгиликлар