Sevimli

Талабаларга қонунчилик ҳам ўқиб, ҳам ишлашга йўл берадими?

ЖАМИЯТ 24.02.2014, 11:14
Талабаларга қонунчилик ҳам ўқиб, ҳам ишлашга йўл берадими?
Савол: Олий ўқув юрти талабалари ҳам ўқиб, ҳам ишлаш ҳуқуқига эгами? (Азамат Мирзаев, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани)
 

Фуқаро саволига Ўзбекистон Адвокатлар палатаси мутахассисларининг жавоблари қуйидагича:
 
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 249-моддасига асосан, таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимлар меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Шунингдек, мазкур кодекснинг 250-моддасига кўра, таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга йиллик таътилларни иш берувчи уларнинг хоҳишига кўра имтиҳонлар ва лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб бериши шарт.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+27.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1