Sevimli

Нечи ёшда пенсияга чиқиш мумкин?

ЖАМИЯТ 25.02.2014, 13:12
Нечи ёшда пенсияга чиқиш мумкин?
Иш стажи 40 йилга етган, аммо ўзи 60 ёшга тўлмаган шахслар 100 фоиз эмас, 80-90 фоиз пенсия олиб туришлари мумкинми? (З.Маҳмудова, Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри)

Ушбу саволга ҳуқуқ магистри Фаррух Файзиев жавоб беради:

Жавоб: Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 8-моддасигада келтирилишича, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида назарда тутилган камида 5 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Мазкур Қонуннинг 19-моддасининг иккинчи қисмига биноан, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар: 

ёшга доир пенсиялар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

I гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;

II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

ҳам отаси, ҳам онасидан жудо бўлган (чин етим) ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
 

Шарҳлар

Меҳмон 29.09.2020, 12:10
Аёол киши неча ёшда чикади
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+36.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10911.01
USD -11.02
11237.25
EUR -51.76
178.94
RUB -1.37
1