1

Бразилия федерал полицияси иш ташлаш эълон қилди

ДУНЁ 25.02.2014, 15:35
Бразилия федерал полицияси иш ташлаш эълон қилди
Бразилия федерал полицияси икки кунлик иш ташлаш эълон қилди. 

Agence France Presse нашрининг ёзишича, иш ташлаш 25-26 феврал кунлари бўлиб ўтади. Полиция ходимлари Бразилияда ўтадиган 2014 йилги жаҳон чемпионатидан аввал миллий ҳавфсизлик тизимини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. 

“Бизда чет элликларни у ёқда турсин, ҳатто ўзимизникиларни ҳам ҳимоя қилиш учун манбаларимиз етмайди”, - дейди федерал полиция вакили. 

Маълум бўлишича, федерал полиция ходимларининг маоши етти йилдан бери оширилмаган. Штатга асосан чегарани қўриқлаш, аэропорт ва бошқа жамоат жойларининг ҳавфсизлигига жавоб берувчи полиция ходимлари сони 10 минг кишини, мамлакат аҳолиси сони эса 200 миллион кишини ташкил қилади.   

Ахборот агентлигининг хабар қилишича, иш ташлаш кунлари полиция ходимларининг 30 фоизигина хизматга чиқишади. Федерал полициядан ташқари мамлакатда тартибни сақлашга ҳарбий ва фуқаро полицияси хизмат кўрсатади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1