Россиялик ўсмир iPad токи зарбасидан ҳалок бўлди

ДУНЁ 25.02.2014, 16:22
Россиялик ўсмир iPad токи зарбасидан ҳалок бўлди
16 ёшли ўсмир электр токининг қисқа туташуви қурбонига айланди. 

Россиянинг Новый Уренгой шаҳрида мактаб ўқувчиси чўмилиш хонасидан ўлик ҳолда топилди. У ваннага iPad мосламасини тушириб юбориб, электр токи зарбасидан ҳалок бўлди.

16 ёшли Александрнинг танасини онаси кўриб қолган. Ўғлининг чўмилиш  хонасида кўп вақтга қолиб кетганидан ҳавотирга тушган она эшикни тақилатади, жавоб олмагач эса эшикни бузиб киради. Она кириши билан ўғлининг жасади ва зарядловчи мосламага уланган қиммат баҳо планшетини кўради.
   
Шифокорлар хулосасига кўра Александр электр ток уриши оқибатида ҳалок бўлган. Таҳминларга кўра, у планшетни сувга тушириб юборган ва оқибатда қисқа туташув содир бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1