АсосийJamiyat

​ҚАШҚАДАРЁДА 344 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙ ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР БЎЛДИ

'​ҚАШҚАДАРЁДА 344 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙ ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР БЎЛДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5017-сонли фармони, шу кундаги “Ўзбекистон Республикаси Ўй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сонли қарори ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Инспекция томонидан ҳудудлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ички норматив ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини ташкил этиш ҳамда таъминлаш бўйича Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш Инспекциясининг Қашқадарё вилоят ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Тошкент ТОШЕВ, Қашқадарё вилояти ҳудудий инспекция бошлиғи:

  • Қашқадарё вилоятида жами 1703 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб шундан, 1022 таси 2 қаватли, 43 таси 3 қаватли, 573 таси 4 қаватли ва 65 таси 5 қаватли уйлардан иборат. Ушбу уйларга 147 та ХУЖМШлар хизмат қилади. маҳалла оқсоқоллари, ХУЖМШ раислари, ширкатларга бириктирилган банк ходимлари, пудрат ташкилот рахбарлари, коммунал бошқарма ходимлари, рахбарияти ва туманлар хокимлари билан кўп қаватли уй-жойларни 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича учрашувлар ўтказилди. Коммунал сохага оид айрим муаммолар жойида ҳал қилинди.
  • Ҳудудий инспекция томонидан бугунги кунга қадар 261 та уй-жой фондлари ўрганиб чиқилган.
  • Қашқадарё вилоят кўп қаватли уйлар атрофидаги 541 та ноқонуний қурилишлар вилоят худудий инспекцияси ва вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг туман бўлимлари ходимлари томонидан буздирилган бўлиб, жойларда ободонлаштириш ишлари олиб борилган.

Жорий йилда “Кўп қаватли уй-жой фондини 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш чора-тадбирлари” бўйича 2017 йилда жами 382 та кўп қаватли уйларни жорий ва капитал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда бугунги кунга қадар вилоятда 344 та кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари якунига етган бўлиб, 38 та уйда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Муҳиддин ФОЗИЛОВ, Қашқадарё вилояти ҳудудий инспекция инспектори:

Жумладан, Косон туманида жами 72 та уй-жой фондлари мавжуд бўлиб, ҳудудий инспекция ходимлари томонидан 19 та уй-жой фонди ўрганилган. Шундан 19 таси ҳам ертўла қисмида муҳандислик ускуналари таъмирталаблиги, жумладан, 5 та уйнинг ертуласи санитария ҳолати ёмонлиги, 19 та уйда иссиқлик узатувчи тизими таъмирталаблиги, 19 та уйда задвижка ва винтеллари носозлиги, 19 та уйда иссиқ ва совуқ сув қувурлари таъмирталаблиги, 2 та уйда электр қутиси таъмирталаблиги, 3 та уйда ёритиш тизими йўқлиги, 1 та уйда том қисми таъмирталаблиги, 15 та уйда йўлаклар таъмирталаблиги, 12 та уйда туташ ҳудудларнинг санитария ҳолати ва ёритиш тизими ёмонлиги, 5 та уйда фасад қисми таъмирталаблиги, 4 та уй атрофидаги ирригация тармоғи, трубомостлар таъмирталаблиги, 19 та уйда марказий иссиқлик узатувчи қувурлар таъмирталаблиги ва 21 уйлар туташ ҳудудларида ноқонуний қурилмалар мавжудлиги аниқланган.

Шунингдек, Муборак туманида жами 126 та уй-жой фондлари мавжуд бўлиб, ҳудудий инспекция ходимлари томонидан 28 та уй-жой фонди ўрганилган. Шундан 28 таси ҳам ертўла қисмида муҳандислик ускуналари таъмирталаблиги, жумладан, 2 та уйнинг ертуласи санитария ҳолати ёмонлиги, 28 та уйда иссиқлик узатувчи тизими таъмирталаблиги, 28 та уйда задвишка ва винтеллари носозлиги, 28 та уйда иссиқ ва совуқ сув қувурлари таъмирталаблиги, 5 та уйда электр қутиси таъмирталаблиги, 25 та уйда ёритиш тизими йўқлиги, 5 та уйда том қисми таъмирталаблиги, 6 та уйда йўлакларлар таъмирталаблиги, 15 та уйда туташ ҳудудларнинг санитария ҳолати ва ёритиш тизими ёмонлиги, 7 та уйда фасад қисми таъмирталаблиги, 9 та уй атрофидаги ирригация тармоғи, трубомостлар таъмирталаблиги, 28 та уйда марказий иссиқлик узатувчи қувурлар таъмирталаблиги аниқланган.

Бўтаёр РАХМОНОВ, Қашқадарё вилояти ҳудудий инспекция инспектори:

Шу жумладан, Қашқадарё вилоят ҳудудий инспекциясининг саъйи-ҳаракати билан бевосита 190 дан зиёд ноқонуий қурилишлар аниқланган, 125 тасида буздириш ишлари олиб борилган. Бузилмаган 65 тасига мажбурий кўрсатма берилган, шундан 48 тасини аҳоли ўз ихтиёри билан бузган, 15 таси бўйича Маъмурий судларга даъво аризаси киритиш бўйича ҳужжатлар тайёрланиб, 2 таси бўйича даъво аризаси киритилган.

Ҳудудий инспекция томонидан Қарши шаҳридаги “Табассум” ХУЖМШга қарашли кўп қаватли уйлардаги ноқонуний қурилмалар бўйича 15 та маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилган. Ушбу ҳужжатлар тўлиқ жамланиши билан тегишли тартибда ҳудудий инспекция томонидан маъмурий иш хужжатлари шаҳар судига тақдим этилади.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 3-митти туман Ҳусниобод кўчасида жойлашган “Бинокор” ХУЖМШга қарашли 82б-уй 1-хонадон эгаси Ташева Лутфия Саттаровна томонидан кўп хонадонли уйнинг олд қисмидан ноқонуний ўзбошимчалик билан қўшимча бино қуриб олганлик ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолатни жойида бартараф этиш мақсадида тегишли соҳа вакиллари (шаҳар кадастр ходими, шаҳар Архитектура ва қурилиш бўлими бушлиғи, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ва тегишли мутахассислар ҳамда ҳудудий инспекция бошлиғи ва инспекторлари, маҳалла ва ширкат раислари, участка нозири) чақиртирилган ва ушбу ноқонуний иморат мулк эгаси томонидан ўз ихтиёри билан бузилган.

ҚАШҚАДАРЁ АҲЛИ УЧУН ЭСЛАТМА: Ҳудудий инспекциянинг fozilovm@umail.uz мазмундаги электрон почтаси ва вилоят фуқароларининг аризаларини қабул қилиш учун 75-225-16-35 рақамли ишонч телефони очилган.

    Бошқа янгиликлар