1

Янги веб-портал тақдимоти бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 26.02.2014, 12:12
Янги веб-портал тақдимоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг янги дизайндаги www.wcu.uz расмий сайти ҳамда Ўзбекистон тадбиркор ва касаначи аёлларнинг www.bizayol.uz расмий веб-портали тақдимоти бўлиб ўтди.  
 
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг янгиланган расмий веб-сайти ягона интерактив давлат хизматлар портали www.my.gov.uzга аъзо бўлгани, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган мамлакатимиз гендер статистикаси бўйича илк www.gender.stat.uz веб-сайтини яратишда ҳамкорлик қилгани эътиборга моликдир. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қўмитанинг интернетдаги расмий веб-сайти дизайн ва техник жиҳатдан янгиланди. Эндиликда унинг саҳифаларида мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоялаш, оналик ва болалик манфаатларини таъминлашга оид яратилган тизим, унинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти, соҳага оид янгиликлар билан танишиш мумкин.
 
Мазкур жамоат ташкилотининг «Ўзбекистон Республикаси ишбилармон ва касаначи аёлларнинг корпоратив порталини яратиш» лойиҳаси асосида яратилган www.bizayol.uz веб-портали тадбиркор, касаначи аёллар, касб-ҳунар коллежларини битириб ўз тадбиркорлик ишини бошлаш истагидаги қизлар учун айни муддаодир. Порталда тадбиркорлик ва касаначилик бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, соҳага оид энг сўнгги янгиликлар келтирилгани хотин-қизлар учун қўшимча афзалликлар яратади. Унда «Интерфаол хизматлар», «Мутахассисларнинг ахборот,молиявий ва маслаҳат кўмаги» сингари махсус рукнларнинг ташкил этилгани ўз бизнесини бошлаш истагидаги аёлларни бефарқ қолдирмайди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.
 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1