АсосийJamiyat

НИМА САБАБДАН БУГУН БИР НЕЧА ДАВЛАТ САЙТЛАРИ ИШЛАМАЙ ҚОЛДИ?

'НИМА САБАБДАН  БУГУН БИР НЕЧА ДАВЛАТ САЙТЛАРИ ИШЛАМАЙ ҚОЛДИ?'ning rasmi

20 ноябрь, душанба тонгидан Ўзбекистондаги бир қатор давлат тузилмалари сайтлари, тахминларга кўра, ҳуқуқбузарларнинг ҳужуми оқибатида ишламай қолди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Ушбу хабар тайёрланаётган вақтда Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат тест маркази ва бошқа идораларнинг сайтлари ишламаётган эди.

Айни вақтда, Ўзбекистоннинг аксарият давлат сайтлари, хусусан, Ҳукумат портали одатдаги тартибда ишлашда давом этмоқда.

Сайтлар жойлашган UZINFOCOM дата-марказидан маълум қилишларича, уларнинг фаолияти яқин вақт ичида қайта тикланади.

    Бошқа янгиликлар