26.02.2014 14:19
Шотландиянинг Британиядан ажралиб чиқиши муносабати билан янги байроқ тайёрланмоқда
“Агар Шотландия ягона давлатни тарк этса, бутун мамлакатни, шунингдек, байроғини ҳам қайта кўриб чиқиши керак бўлади”,- дейди нашр.
Газета янги байроқни эскизини чоп этди. Янги байроқ ҳозирги қўшма қироллик байроғини эслатади. Бироқ янгиси ўзгача рангда ишланган. Шотландияни англатувчи кўк ранг ўрнига Уэльсни англатувчи қора-сариқ ранг ишлатилган.
Шу кунгача Уэльс Буюк Британия байроғига киритилмаган эди. Шотландиянинг Британиядан ажралиб чиқиши бўйича референдуми шу йилнинг сентябр ойида ўтказилиши кўзда тутилган. Агар овоз берувчиларнинг аксарияти мамлакат мустақиллиги учун овоз беришса, у ҳолда Шотландия ҳукуматининг режасига кўра, 2016 йилнинг 24 мартидан мустақил давлатга айланади.