Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлигининг секинлашиши сабабли 2018 йилда кучли зилзилалар сони кескин ошиши мумкин. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Олимларнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик Ер айланиш тезлиги энг паст даражага келганидан кейин беш йил ўтгач бошланган. Ер айланиш тезлигининг сўнгги секинлашуви тахминан тўрт ярим йил аввал юз берган. Шу тариқа, назарияга кўра, 2018 йилда кучли ер қимирлашлари сонининг ошиши кутилади.






