1

Ватиканликлар вино истеъмол қилиш бўйича барча рекордларни забт этишди

ДУНЁ 27.02.2014, 13:37
Ватиканликлар вино истеъмол қилиш бўйича барча рекордларни забт этишди
Бундай хулосага California Wine Insitute ходимлари ўз тадқиқотларида ана шундай хулосага келишди.

Экспертлар Ватикандаги ҳар бир фуқаро Франция, Италия, АҚШ, Германия, Хитой, Испания ва Буюк Британия аҳолисидан кўра кўпроқ вино истеъмол қилишини аниқлашди. Ҳар бир Ватикан аҳолиси йилига ўртача 74 литр вино истеъмол қилиши маълум бўлди. Бу эса ҳар йили биргина италиялик истеъмол қиладиган вино (37,6 литр) ҳажмидан икки баробар кўпдир. Қўшни Швейцария аҳолиси эса йилига 38 литр вино истеъмол қилади.

Статистиканинг бу сонларига асосий сабаб деб Ватикан черковларида ўтказиладиган литургия маросими, яъни катта ибодатларда ушбу ичимликнинг истеъмол қилиниши топилди. Ушбу статистика сонларининг юқорилигининг яна бир сабаби Ватиканда кекса ёшдаги кишиларнинг яшашидир.

Аммо калифорниялик тадқиқотчилар ушбу сонларга бошқа сабаблар бор деб ҳисоблашмоқда. Уларнинг фикрича, Ватикан супермаркетларида вино савдосидан олинадиан солиқ бошқа мамлактларникидан паст ҳисобланади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1