1

Францияда бўлиб ўтган Халқаро танловда ўзбекистонлик ёш мусиқачилар ғалаба қозонди

ШОУ-БИЗНЕС 28.02.2014, 10:18
Францияда бўлиб ўтган Халқаро танловда ўзбекистонлик ёш мусиқачилар ғалаба қозонди
Жорий йилнинг 15-23 феврал кунлари Франциянинг Париж шаҳрида  “Александр Глазунов” номидаги  VIII Халқаро танлов бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли халқаро танловда дунёнинг 11 та мамлакатидан 50 дан ортиқ мусиқачилар иштирок этди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қувонарлиси мазкур халқаро танловда ўзбекистонлик ёш мусиқачилар ҳам қатнашиб, муваффақиятли иштирок этди. Хусусан, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ҳамда Қашқадарё ва Фарғона вилоятидаги болалар мусиқа ва санъат мактабининг ёш иқтидорли ўқувчилари танловда юртимиз шаънини дунёга танитишди.

Дилшод Нарзуллаев, Иродахон Азизова, Муҳаммадали Аҳроров,  Бобур Муҳаммаджонов, Хуршида Мамасодиқова, Аббос Раималиев, Шахобиддин Набиевлар ушбу нуфузли халқаро танловда 1-ўринни эгаллаган бўлсалар, Асалхон Юсупова  2-ўринни, Дарья Белякова ва Беҳрузжон Жўраев ва Фарангиз Жўраевалар 3-ўринни қўлга киритишди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1