1

​ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЛУВРДАГИ МЕРОСИ

МАДАНИЯТ 23.11.2017, 11:03
​ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЛУВРДАГИ МЕРОСИ

28-29 ноябрь кунлари Тошкентда ўтадиган “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форумига ташриф буюрадиган меҳмонларнинг мазкур лойиҳа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашамиз...

Стерен Ле Магёр, Миллий илмий тадқиқотлар маркази Археология доктори (Франция): — 28-29 ноябрь кунлари Тошкентда ўтадиган “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” форумида иштирок этиш мен учун катта шараф. Лойиҳа ташкилотчиларига чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Мазкур юксак илмий аҳамиятга эга лойиҳага омад тилайман.

Менинг бу лойиҳага қўшадиган ҳиссам Францияда Лувр ва бошқа музейларда сақланадиган ўзбек археологик объектларига қаратилган. Асосий мақсадим — Ўзбекистоннинг Франциядаги меросининг аҳамиятини тиклаш, ушбу мавзуга бағишланган нашрини тақдим этиш, бу “Ўзбекистоннинг жаҳон тўпламидаги маданий мероси” тўпламининг янги тўплами бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1