АсосийЖамият

Рақобат қўмитаси нодавлат таълим марказларини огоҳлантирди

Маълум бўлишича, нодавлат таълим хизматлари бўйича қарийб 1 200 та мурожаат қабул қилинган.

'Рақобат қўмитаси нодавлат таълим марказларини огоҳлантирди'ning rasmi

Рақобат қўмитаси нодавлат таълим хизматлари соҳасида аҳолидан келиб тушаётган эътирозлар юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.

Таҳлиллар натижасига кўра, 2024–2025 йилларда нодавлат таълим хизматлари бўйича қарийб 1 200 та мурожаат қабул қилинган. 

Асосий эътирозлар қуйидагилар билан боғлиқ:

- таълим сифати қониқарсизлиги;

- кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов талаб қилиниши;

- шартнома шартлари ва пулни қайтариш тартиби бўйича етарли маълумот берилмаслиги.

Эътиборли, мурожаатлар асосан қуйидаги марказлар ва онлайн платформа фаолиятига тааллуқли:

- “NEWTON ACADEMY”;

- “NewTone school”;

- “MyTeacher” онлайн инглиз тили курси;

- “Prep.uz” онлайн рус тили курси;

- “Бадавлат аёл” лойиҳаси;

- “Qadam Education”, “Lerna”, “Skillbox”, “Geekbrains”;

- “Interno Edu”, “Englify”, “Niyat Education”, “Sevenedu”.

Шунингдек, “Uzum Nasiya”, "Shaffof moliya”, “Paylater” ва бошқа муддатли тўлов платформалари орқали тузилган шартномаларни бекор қилишда қийинчиликлар ва рекламада ваъда қилинган хизматлар амалга оширилмаётгани ҳақида ҳам шикоятлар бўлган.

Рақобат қўмитаси таълим марказларини қонунчиликка, лицензия талабларига, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама қоидаларига риоя қилишга чақирди ва ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент ижтимоий ҳимоя ва болаларни зўравонликдан ҳимоялаш бўйича янги таклифлар билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:49

    Президент ижтимоий ҳимоя ва болаларни зўравонликдан ҳимоялаш бўйича янги таклифлар билан танишди

    Шавкат Мирзиёев эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий хизматларни кенгайтириш ҳамда болалар хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган ташаббусларни кўриб чиқди.

    '9 синф ўқувчиси 10 ёшли болани пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:42

    9 синф ўқувчиси 10 ёшли болани пичоқлаб ўлдирди

    Darakchi.uz воқеа тафсилотларини бир жойга тўплади.

    'Тошкентда дорихона омборида миллиардлаб сўмлик қонунбузарликлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:18

    Тошкентда дорихона омборида миллиардлаб сўмлик қонунбузарликлар аниқланди

    Текширув давомида яроқлилик муддати ўтган, сертификациясиз ва қалбаки дори воситалари сақланаётгани маълум бўлди.

    'Йил бошидан буён ёнғинларда қарийб 70 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:29

    Йил бошидан буён ёнғинларда қарийб 70 киши ҳалок бўлди

    ФВВ раҳбари йил давомида ёнғинлар оқибатида ўнлаб фуқаролар ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди.

    'Исроил Z авлодига мўлжалланган контент учун 6 млн долларлик шартнома тузди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:03

    Исроил Z авлодига мўлжалланган контент учун 6 млн долларлик шартнома тузди

    Исроил ҳукумати ёш аудиторияга таъсир кўрсатишга қаратилган рақамли контент яратиш учун АҚШдаги медиакомпания билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

    'Доллар курси кескин тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:13

    Доллар курси кескин тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.