1

Ҳурматли абитуриентлар! Эҳтиёт бўлинг! Ноқонуний тест саволлари китоблари сотувда

ЖАМИЯТ 28.02.2014, 12:45
Ҳурматли абитуриентлар! Эҳтиёт бўлинг! Ноқонуний тест саволлари китоблари сотувда
Кейинги йилларда олий таълим муассасаларига кирувчилар учун хилма-хил тест саволлари ва жавоблари сотувга чиқарилмоқда.

Аксарият китоблардаги тест саволларининг манбалари, китоб чоп этилган босмахона номи ва санаси берилмаган, дея [url=http://dtm.uz/]хабар беради Давлат тест маркази. Саволлар экспертизадан ўтказилган ёки ўтказилмаганлиги, саволларнинг мазмуни давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқлиги ҳам номаълум. Энг ачинарлиси, бундай китоблар “Давлат тест маркази ҳамкорлигида тайёрланган” деган ёзув остида чоп этилмоқда. Ваҳоланки, Давлат тест марказида мавжуд саволлар базаси асосида 2009 йилдан буён тест саволлари чоп ҳам этилмаган, бошқа ташкилотлар билан бу борада шартнома ҳам тузилмаган, шунингдек, Давлат тест маркази номидан тест синови ўтказиш ваколатини ҳам бермаган.

“Сохта” тадбиркорлар томонидан чоп этилаётган шакл, тузилиш (кўриниши) ва ҳажм жиҳатдан Давлат тест маркази томонидан ўтказилаётган тест синовларида ишлатилаётган саволлар китобига ўхшаш бундай манбалар фойдаланувчини алдаши мумкин холос.

Давлат тест маркази томонидан 2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари, олий ҳарбий таълим муассасалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (Академик лицей ва Касб-ҳунар коллежлари)га кирувчилар таълим йўналишлари бўйича тест синовига тайёргарлик кўриш учун, педагог ходимлар малака тоифаси олишда мутахассислик фанларидан тайёргарлик кўриши учун диагностик тест тизими йўлга қўйилган. Бу борада барча маълумотларни www.dtm.uz сайтидан олиш мумкин.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1