Иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича энг яхши ғоя муаллифи тақдирланди

ЖАМИЯТ 01.03.2014, 11:06
Иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича энг яхши ғоя муаллифи тақдирланди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилган «Глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича энг яхши ғоя» республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Бу жараёнда тегишли давлат дастурларида белгиланган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Экологик ҳаракати томонидан манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича энг яхши ғоя» танлови ана шундай ўзига хос лойиҳалардан биридир.

Ушбу танловдан кўзланган мақсад экологик муаммоларни бартараф этишда ёшларнинг фаоллигини ошириш, экологик таълимни такомиллаштириш, барқарор тараққиётга эришиш, глобал иқлим ўзгаришининг инсоният келажагига салбий таъсирининг олдини олишдир. Танловга мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги олий ўқув юртлари талабаларидан бир юз йигирмадан ортиқ илмий лойиҳа, маъруза ва мақолалар қабул қилинди.

Ёш тадқиқотчиларнинг илмий-ижодий ишларида қишлоқ хўжалиги, саноат, нефть-газ тармоғи, чиқиндиларни бошқариш соҳаларига экологик соф технологияларни татбиқ этиш, сувни тежаш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш борасидаги долзарб масалалар қамраб олингани аҳамиятлидир.

Тадбирда ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1