1

ТОШКЕНТДА МИЛЛИЙ МУСИҚА ОҚШОМИ БЎЛИБ ЎТАДИ

МАДАНИЯТ 24.11.2017, 10:50
ТОШКЕНТДА МИЛЛИЙ МУСИҚА ОҚШОМИ БЎЛИБ ЎТАДИ

28-29 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа- форуми доирасида миллий мусиқа оқшоми ҳам ўтказилади. Унда санъат усталари ўзбек фольклори намуналаридан ижро этишади. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ЮНЕСКОнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси дурдоналари рўйхатига киритилган миллий ўзбек мумтоз мақомлари намуналаридан ҳам баҳраманд бўлишади.

Кечада “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” туркумининг “Ўзбекистон мусиқий мероси Россия тўпламларида” деб номланган янги VI жилди видеоролик билан бирга тақдим этилади.

Россия Фанлар академиясининг Санкт-Петербург шаҳридаги Рус адабиёти институти (Пушкин уйи) фондларида сақланаётган ноёб архив аудиоёзувлари бу кечада илк бор эшиттирилади. Бу оҳанглар ўтган асрнинг 20-йилларида илк бор россиялик мутахассислар томонидан фонограф қурилмаси ёрдамида ёзиб олинган. Ушбу коллекция қариб юз йилдан бери Россияда сақланади. Айни пайтда бу ёзувларнинг барчаси ўрганилиб, рақамли форматга ўтказилган. Оқшомда ушбу коллекциянинг видеоталқини ҳам ҳавола этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1