Белгияда болаларни эвтаназия қилиш бўйича даҳшатли қонун қабул қилинди

ДУНЁ 03.03.2014, 16:22
Белгияда болаларни эвтаназия қилиш бўйича даҳшатли қонун қабул қилинди

Белгия қироли Филипп вояга етмаган болаларни эвтаназия қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар беради.

 Испаниянинг Citizen Go жамғармаси Белгия монархиясига 20 та мамлакатдан 200 минг киши, шу қаторда 5 минг нафар белгияликларнинг имзоси билан ушбу қонунни тасдиқламасликни сўраб арзнома юборди.

Арзномага имзо чекканларнинг фикрича, ушбу қарор қабул қилинса, у дунёдаги эвтаназия тўғрисидаги энг даҳшатли қарор бўлади.

Жорий йилнинг 13 феврал куни Белгия қуйи Палатаси депутатларининг кўп қисми томонидан вояга етмаган болаларни эвтаназия қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинган эди. 

Қонунга кўра, бола ота-онасининг розилиги билан ўзи ёки бола эвтаназия сўраш имкониятига эга бўлмаганда, ота-онасининг розилиги билан эвтаназия сўраб мурожаат қилиш мумкин бўлади. Бу мурожаат фақатгина бола бедаво кассалик ва жисмоний ёки руҳий оғриқдан азият чексагина қабул қилинади. Шунингдек, бола ушбу қарорнинг оқибатини билиши тўғрисидаги руҳшуноснинг хулосаси зарур бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Эвтаназиянинг маъноси чидаб бўлмас оғриқ ёки бедаво кассаликка учраганларнинг ҳаётини тўхтатиш демакдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1