1

Полиция ходимлари бир финжон қаҳва учун руҳан хаста инсонни отиб ташлашди

ДУНЁ 04.03.2014, 12:15
Полиция ходимлари бир финжон қаҳва учун руҳан хаста инсонни отиб ташлашди

Бу даҳшатли воқеа Мигичан штати Сагино шаҳрида содир бўлди. Маҳаллий кичик дўконларнинг бирига уйсиз киши қаҳва ўғрилаш ниятида ташриф буюради.   

Воқеа жойига етиб келган полиция жиноятчини қўлга олиш ўрнига унга қарата 47 та ўқ узади. Lacknowledge нашрининг хабарига кўра, суд ўқ узган полиция ходимларини айбсиз деб тан олган.

Полиция томонидан ўлдирилган киши Милтон Холл бўлиб, воқеа жойига ўрнатилган камераларга тушган тасвирларга кўра у қаҳвани яхши кўрувчи уйсиз кимса бўлган. Пичоқ билан қуролланган Холл руҳий хасталик билан оғриган.  

Полиция ходимлари у билан музокарага киришга ҳаракат ҳам қилишмаган. Вазиятни баҳолаб, улар Холлга қарата ўқ узишган. 

Дўконга бир қанча ташриф буюрувчилар бўлган воқеани мобил телефонларида тасвирга туширишган. Холлнинг қариндошлари 9 нафар полиция ходимларини ноқонуний қурол ишлатишда айблаб, судга мурожаат қилишди. 

Камерага туширилган тасвирга кўра, Холлга 6 нафар полиция ходими ўқ узган. Ажабланарли томони шундаки, полициячилар Холлни жуда ҳам яхши танишган. У полиция рўйҳатида бир неча йилдан бери туради. Холлнинг руҳан соғлом эмаслиги ҳам полицияга маълум эди.

Суд  полиция ходимларини фақатгина  асоссиз ҳаракатда айблади ва ҳеч қандай жазо бермади. Федерал ҳукумат эса полиция ходимларини қотилликда айблаш учун далиллар етарли эмаслигини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1