1

"Йилнинг энг фаол журналисти – 2013" танлови эълон қилинди

ЖАМИЯТ 04.03.2014, 12:16
"Йилнинг энг фаол журналисти – 2013" танлови эълон қилинди

Ҳурматли ҳамкасблар!

Ўтган 2013 йилда мамлакатимиз ўзи танлаб олган ва оғишмай илгарилаб бораётган тараққиёт йўлидан яна бир довон ошди. Мустақиллик деб аталган бебаҳо неъмат, халқимизнинг фидокорона меҳнати, унинг тобора юксалиб бораётган тафаккури, эртанги кунга бўлган ишончи, эзгу орзу-интилишлари маҳсули бўлган ютуқ ва муваффақиятларимиз жаҳон ҳамжамияти томонидан янада кенг эътироф этилди.

Тараққиётнинг ўзбекона йўли, тарих ва истиқбол кесишган чорраҳалар, миллий қадриятларимиз ривожи, халқимиз ҳаётидаги янгиланишлар, хусусан, “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар оммавий ахборот воситалари фаолияти ва журналистлар ижодида устувор ўрин тутди.

Азиз ҳамкасблар, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси сизларни “Йилнинг энг фаол журналисти – 2013” танловида қатнашишга таклиф этади. Танловга 2013 йилнинг 1 июнидан 2014 йилнинг 1 июнигача газета ва журналларда, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар қабул қилинади.

Материаллар танловга таҳририятлар тавсияси билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари орқали жорий йилнинг 5 июнигача муаллифнинг иш жойи, телефони, манзили ҳақидаги маълумотлар ва паспорт нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши лозим.

“Йилнинг энг фаол журналисти – 2013” танлови ғолиблари ва совриндорларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб 27 июнда ўтказиладиган байрам тадбирида топширилади.

Материаллар “Йилнинг энг фаол журналисти – 2013” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Тошкент шаҳри, 100129,
Навоий кўчаси, 30-уй.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
3-қават, 30-, 35-,хоналар
Телефонлар: 244-64-61; 244-37-87. 
www.journalist.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1