АсосийDunyo

Яшаш учун энг қиммат шаҳар номи маълум бўлди

Британиянинг The Economist  журнали талқинига кўра, 2014 йилда яшаш учун дунёдаги энг қиммат шаҳар Сингапур деб тан олинди. 

Барқарор Сингапур валютаси - сингапур доллари, машинадан фойдаланиш ва коммунал хизматларнинг қимматлиги  Сингапурни 6-ўриндан 1-ўринга кўратирилишига сабаб бўлди. 10 йил аввал Сингапур 18-поғонада эди холос. 

Яшаш учун қиммат шаҳарлар кучли бешлигидан Париж, Осло, Цюрих ва Сидней жой олди.   Токио, Каракас, Женева ва Мельбурн 6 -дан 9-ўринларни эгаллади. Кучли ўнталикни 15-ўриндан кўтарилган Копенгаген эгаллади. 

Шунингдек, дунёдаги энг қиммат шаҳарлар рўйхатига Хиндистоннинг йирик шаҳарлари, Карачи (Покистон), Дамашқ (Сурия) ва Катманду (Непал) шахарлари киритилди.

    Бошқа янгиликлар