АсосийDunyo

ЭДУАРД КИНСБРУНЕР: ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ЖАҲОН БАНКИ ТОМОНИДАН ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ

'ЭДУАРД КИНСБРУНЕР: ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ЖАҲОН БАНКИ ТОМОНИДАН ЮҚОРИ  БАҲОЛАНДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Халқаро тадқиқотлар ахборот-таҳлилий маркази, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда бошқа идоралар вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси беш кунлик ташриф билан Германия Федератив Республикасидабўлди.

Ташриф доирасида халқаро экспертлар билан учрашувлар ўтказилди. Хорижлик мутахассислар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикр-мулоҳозаларини билдиришди.
Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Эдуард Кинсбрунернинг таъкидлашича, немис бизнес ҳамжамияти Ўзбекистоннинг валюта сиёсатини либераллаштириш, мулк ҳуқуқи ҳимоясини кучайтириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. “Ўзбекистондаги ислоҳатлар Жаҳон банки томонидан юқори баҳоланди. Мазкур молия институти республикани жадал иқтисодий ислоҳотлар олиб борилаётган мамлакатлар ўнталигига киритди. Бу Ўзбекистон ҳамда ГФРнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришга қулай шарт-шароит яратади”, деб хулоса қилди Э. Кинсбрунер.

    Бошқа янгиликлар