1

ЮЗ ЙИЛЛИК МИЛЛИЙ ОҲАНГЛАР ЯНГРАГАН ОҚШОМ

МАДАНИЯТ 29.11.2017, 08:44
ЮЗ ЙИЛЛИК МИЛЛИЙ ОҲАНГЛАР ЯНГРАГАН ОҚШОМ

28 ноябрь куни “Ўзбекистон маданий мероси” медиа-форуми доирасида миллий мусиқа оқшоми ўтказилди. Унда санъат усталари ўзбек фольклори намуналаридан ижро этишди. Бундан ташқари тадбир иштирокчилари ЮНЕСКОнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси дурдоналари рўйхатига киритилган миллий ўзбек мумтоз мақомлари намуналаридан ҳам баҳраманд бўлишди.

Кечада “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” туркумининг “Ўзбекистон мусиқий мероси Россия тўпламларида” деб номланган янги VI жилди видеоролик билан бирга тақдим этилди.

Россия Фанлар академиясининг Санкт-Петербург шаҳридаги Рус адабиёти институти (Пушкин уйи) фондларида сақланаётган ноёб архив аудиоёзувлари бу кечада илк бор эшиттирилди. Бу оҳанглар ўтган асрнинг 20-йилларида илк бор россиялик мутахассислар томонидан фонограф қурилмаси ёрдамида ёзиб олинган. Ушбу коллекция қариб юз йилдан бери Россияда сақланади. Айни пайтда бу ёзувларнинг барчаси ўрганилиб, рақамли форматга ўтказилган. Оқшомда ушбу коллекциянинг видеоталқини ҳам ҳавола этилди.

Дилфуза Собирова. Фото: Омил Ҳакимов

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1