АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 2014 йилда автомобил нархи кўтарилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ҳафта бошида маҳаллий ОАВларда Ўзбекистон ички бозорида GM Uzbekistan ўзбек-америка қўшма корхонаси автомобиллари нархи 7 дан 12 фоизгача қимматлашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

ОАВларнинг ёзишича, автомобиллар нархи ошиши ҳақида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси бошлиғи Темур Юнусов маълум қилган.

Бугун “Ўзавтосаноат” матбуот котиби Жасур Акромов эса ички бозорда автомобиллар нархи кўтарилиши ҳақидаги хабарни инкор этди. Компания вакилининг 12news.uz сайтига берган маълумотига кўра, ушбу маълумотлар хақиқатга мутлақо зид.

GM Uzbekistan автомобиллари нархи ички бозорда сўнгги бор 2013 йилнинг июлида қимматлашган. 

    Бошқа янгиликлар