1

Ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳбус 30 йилдан сўнг айбсиз деб топилди

ДУНЁ 12.03.2014, 14:57
Ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳбус 30 йилдан сўнг айбсиз деб топилди

АҚШда ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳбус 30 йилдан сўнг айбсиз деб топилди ва озодликка чиқди. Бу ҳақда РИА ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

1984 йилдан бери ўлим жазосини кутаётган 64 ёшли Гленн Форд сешанба куни Лиузиана штати қамоқхонасидан чиқди. Гленн Форд қотилликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. 30 йил ўтгач, унинг жиноий ишида пайдо бўлган янги маълумот Форд жиноят содир бўлган пайт бошқа жойда бўлганини кўрсатди. Суд прокуратуранинг расмий илтимосига биноан унга қўйилган ҳукмни бекор қилди.

Қамоқдан чиққанидан сўнг Форд журналистлар билан учрашди ва ҳиссиётлари ҳақида гапирди. 

“Қамоққа тушганимда фарзандларим ҳали кичкина эди. Ҳозир эса улар кап-катта эркак бўлишган, улар энди ўз фарзандларини тарбиялашмоқда”, - дейди Форд. Шунингдек, у яна ҳаётга қайтганидан ҳурсанд эканини айтди. 

Луизиана штати қонунига кўра, Форд 330 минг АҚШ доллари миқдоридаги бадал пулига эга бўлиши мумкин. Нашрнинг қайд этишича, нохақ озодликдан маҳрум қилинган маҳбус  ҳар 10 йил учун 25 минг АҚШ долларига тенг миқдорда пул олади. Бундан ташқари унга ҳаётий имкониятларини йўқотгани учун 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул ҳам тегиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1