1

Юртимизда буюк украин шоири Тарас Шевченко юбилейи кенг нишонланди

ШОУ-БИЗНЕС 17.03.2014, 10:57
Юртимизда буюк украин шоири Тарас Шевченко юбилейи кенг нишонланди

12 март куни Республика болалар кутубхонасида буюк украин мутафаккири, ўз ҳаёти ва ижодини Ватанига бахшида этган оташқалб шоир  Тарас Шевченко (1814-1861) таваллудининг 200 йиллигига бағишланган кеча бўлиб ўтди.

Шу йил 9 мартда Тарас Шевченко таваллудига роппа-роса 200 йил тўлди.

-Бугунги кунда буюк мутафаккир Тарас Шевченко таваллудининг 200 йиллиги жуда кўпгина мамлакатларда нишонланмоқда, - дейди “Славутич” Украни миллий маданят маркази раиси Владимир Бойко. – Бугунги кунда Тарас Шевченко асари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган, бир қатор давлатларда асарлари чоп этиб келинади, унинг шарафига турли ўлкаларида ёдгорликлар ўрнатилган. Жумладан Ўзбекистонда ҳам, Тошкент ва Зарафшон шаҳарларида мутафаккирга ўрнатилган ҳайкаллар қад ростлаб турибди. Пойтахт кўчаларидан бири ҳам унинг номи билан аталади. Бу ўзбек ва украин халқлари ўртасидаги мадания алоқалар қанчалик теран ва мустаҳкам эканидан далолатдир.

Тарас Шевченко – Украин халқининг тимсоли

Мазкур тадбирни Украинанинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченко кириш сўзи билан очди.

-9 март – буюк шоирнинг таваллуд кунида биз Тошкентдаги Тарас Шевченко ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросиида иштирок этдик. Бугун яна ушбу қутлуғ сана муносабати билан тўпландик. Зотан бу сана бутун дунёда улуғ шоир ижодининг асл мухлислари томонидан кенг нишонлаб келинади.

Шубҳасиз, тарас Шевченко – украин халқининг тимсолидир. Унинг буьурн ҳаёти ўзи яшаган, ижод қилган ва муваффақиятлоарга эришган  даврнинг мураккаб жиҳатларини ўзида яққол акс эттирган. Бугун тадбир ҳам улуғ мутафаккирга нисбатан юксак эҳтиром тимсолидир.

Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти ва Украинада хизмат кўрсатган артист Зинаида Соловей, “Лаванда” ва “Черемишина”  украин этнографик жамоалари ўз ижод намуналарини тақдим этишди. Тарас Шевченко шеърларидан намуналар ўқилди. Болалар жамоалари украинча, русча ва ўзбек рақсларни йиғилганлар эътиборига ҳавола этишди. Украинанинг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан Болалар кутутбхонасига Тарас Шевченконинг 1841 йилда чоп этилган “Кобзарь” (Қўбизчи бахши) асари нусхасини, шунингдек бошқа ранг-баранг адабиётлар  совға қилинди.

Насриддин Муҳаммадиев, Республика Байналмилал маданият маркази директори:

-Тарас Шевченко жаҳон адабиётининг забардаст вакилларидан биридир. Унинг номи Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Пушкин, Лермонтов сингари буюк сиймолар билан ёнма-ён туради. Мен адабиётшунос, таржимон сифатида буюк украин шоирининг бир қатор шеърларини ўзбек тилига ўгирганман. Унинг жўшқин сатрлари менинг қалбимда ҳам ўчмас из қолдирган.

Дурдона

Тарас Шевченко

ВАСИЯТ

Ўлсам менинг жасадим
Украинага кўмилсин;
Қабрим у кенг даланинг
Энг ўртасида бўлсин.

Поёни йўқ она ер
Ва зангори Днепр
Кўриниб турсин менга,
Вағиллаб оққан дарё
Билиниб турсин менга!

Душман қонини дарё
Ювиб оқизган замон,
Элим топган кун омон,
Қўзғаларман қабримдан.

Кўминг-у қўзғанг исён,
Кишанлар кул-кул бўлсин,
Эрк жангида душманнинг
Қора қони тўкилсин.

Сўнг улуғ оилада
Бошлангиз эркин ҳаёт,
Секингина мени ҳам
Ёд этиб қилингиз шод.

Ҳамид Олимжон таржимаси

Тарас Шевченко нафақат моҳир адиб, балки истеъдодли мусаввир ҳам эди. У ўз умри давомида бетарор шеър ва достонлар билан бирга портрет, гравьюра ва бошқа кўпгина жанрларда яратилган 835 дона тасвирий санъат асарини ҳам яратиб қолдирди. Унинг яна 270 та асари ҳозиргача топилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1