1

«ҚАЙНОНАМ КАЛТАКЛАДИ, ЭРИМ БОЛАМНИ ОЛИБ ҚЎЙДИ...»

САВОЛ-ЖАВОБ 12.12.2017, 17:19
«ҚАЙНОНАМ КАЛТАКЛАДИ, ЭРИМ БОЛАМНИ ОЛИБ ҚЎЙДИ...»

Қўшни республикага келин бўлганман. Эрим ва қайнонам мени одам ўрнида кўришмасди. Уларнинг хурмача қилиқларига тоқат қилиб яшаб келаётгандим. «Эрнинг ургани ур оши» деймиз, аммо қайнонаникини нима деб аташ мумкин? Тағин ҳомиладор аёлга қўл кўтаришса... Ота-онамни кўришга юборишмаётганини айтмасам ҳам бўлади. Лекин ортиқ бу ҳаётда яшолмасдим. Паспортимнинг яроқлилик муддати тугагани сабаб Тошкентдан чақиртиришди, шуни баҳона қилиб, ҳужжатларимни олдим-да, уйдан қочиб чиқдим. Бироқ ўғлимни беришмади. Ҳозир онамнинг уйида яшаяпман. Иккинчи фарзандимга Ўзбекистон фуқароси деган туғилганлик гувоҳномасини олдим. Қайтиб борсам, соғ қўйишмаслигини биламан, бунинг устига эрим «Болани бермайман, сен билан эса ишим йўқ» деяпти. Қизим ёшидан ошса, ишга кирмоқчиман, бироқ унгача маҳалладан моддий ёрдам олиб турай дегандим. Аммо «ЗАГС»им ўзга давлат томонидан расмийлаштирилгани учун рад жавобини олаяпман. Бу вазиятда нима қилсам бўлади? Яқинларимга оғирлигим тушишини истамайман. Ўзим оёққа туриб, иш топгунимча моддий ёрдам олиб турсам дегандим.

Исми сир тутилди.

Ўз-ўзини бошқариш органи томонидан моддий ёрдам бериш ҳақидаги ариза ҳал этилишида белгиланган ҳужжатлар талаб этилади. Ушбу ҳужжатларнинг тақдим этилмаслиги, ёки тақдим этилганларининг талабга мос келмаслиги аризанинг рад этилишига сабаб бўлади. Рад этилган қарор юзасидан ўз-ўзини бошқариш органининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят келтиришингиз мумкин.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1