1

Қрим мустақил давлат мақомини олди

ДУНЁ 17.03.2014, 19:24
Қрим мустақил давлат мақомини олди

Қрим олий кенгаши ўз мустақиллиги тўғрисида қарор қабул қилди.

2014 йил 17 март куни Олий кенгашнинг навбатдан ташқари йиғилишида Қрим мустақиллиги тўғрисидаги  қарор қабул қилинди. Қарорга депутатларнинг 85 нафари овоз берган. Бу ҳақда Қрим Олий кенгашининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Шунингдек, қабул қилинган ҳужжатда Қрим Республикасини Россия Федерацияси таркибига республика мақоми билан мамлакат субъекти сифатида қўшиш таклифи ҳам киритилган.

Қабул қилинган ҳужжатда айтилишича: "Қрим автоном республикасининг Олий кенгаши томонидан ўтказилган референдум натижаларига кўра, Қрим халқи Украина таркибидан чиқиб, Россия таркибига қўшилиш учун овоз йиққан. Шундан келиб чиққан ҳолда Украина таркибидан чиқиш ва Қрим мустақил республикаси ташкил этиш учун Қрим республикаси 2014 йил 11 мартида республика Олий кенгаши навбатдан ташқари пленар йиғилиши ҳамда шу куннинг ўзида Севастопол шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари пленар кенгашида қабул қилинган Қрим республикасининг мустақиллик ҳақидаги декларациясига асосан Қримни мустақил суверен давлат - Қрим республикаси дея эълон қилди, унинг таркибидаги Севастопол шаҳри эса алоҳида статусга эга".

Шунингдек,  Қрим кенгашининг йиғилишида 30 мартдан республиканинг Москва вақтига ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1