АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 25 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ПОЧТА МАРКАСИ ЧОП ЭТИЛДИ

'ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 25 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ПОЧТА МАРКАСИ ЧОП ЭТИЛДИ'ning rasmi

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — 25 йил” номли почта маркаси муомалага киритилди.

Марка почта блоки кўринишида чоп этилган. Унда Ўзбекистон Конституцияси китобининг очиқ ҳолати тасвирланган, блокнинг юқори қисмида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси—25 йил” ва “1992 — 2017” ёзувлари жойлаштирилган.

Почта маркаси бир неча рангда ишланган. Офсет усулида босилган. Перфоратсияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ.

Почта блокининг ўлчами 90х80 мм, марканинг ўлчами 30х42 мм.

Марка 5 минг нусхада чоп этилди. Унинг номинали 4000 сўм этиб белгиланди.

    Бошқа янгиликлар