Жиззах вилояти Арнасой туманидаги энг чекка ҳудуд — Ғолиблар шаҳарчасида жойлашган информатика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида вақтинча ишсиз ёшлар ҳамда коллежнинг 3-босқич ўқувчиларидан иборат жами 200нафардан зийод ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Мулоқотда туман ҳокими ўринбосари, вилоят мутасадди ташкилот раҳбарлари қатнашди.
Туман ёшлари ўзларининг муаммо ва таклифларини билдиришди.
44 та масалани жойида бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Жумладан, коллежнинг 3-босқич ўқувчиси Нарзуллаева Замира энг узоқ ҳудуд — Туз конидан ўқишга қатнайди. Ўзи истиқомат қилаётган ҳудудда ёшлар учун компютер сабоқлари йўқ.
Замирага 5 йилга Алоқа банк томонидан имтиёзли кредит ажратилди.
У эндиликда ушбу кредитга компютер жамланмалари олиб, ўша ердаги аҳолига хизмат кўрсатади ва ёшларга компютер сабоқларини ўргатади.
13.12.2017 17:09
АРНАСОЙ: ЁШЛАРНИНГ 44ТА МУАММОСИНИ ҲАЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНДИ






