1

Владислав Тетюхин, Йирик металлургия компаниясининг собиқ ҳамкори

Рекорд 14.12.2017, 15:26
Владислав Тетюхин, Йирик металлургия  компаниясининг собиқ ҳамкори

Россиянинг Свердловск вилоятида яшовчи 82 ёшли миллиардер Владислав Тетюхин иссиқ ўлкалардан вилла сотиб олишга ҳаракат қилмади. У ўзининг барча акцияларини сотиб, сотувдан тушган 3,3 миллиард рублга Нижний Тагил шаҳрида тиббиёт марказини қуриб, ишга туширди. Миллиардер келажакда клиника ходимлари учун 350 та квартира, меҳмонхона, талабалар ётоқхонаси, транспорт блоги ва вертолёт майдончаси қуришни режалаштирди. Ҳозирда Тетюхин бош директор лавозимида ишлайди. 82 ёшга тўлганига қарамай, ҳафтанинг 6 куни мобайнида иш тартибига риоя қилган ҳолда соат 9:00 дан меҳнат фаолиятини бошлайди. Нижний Тагил шаҳрининг мэри тиббиёт маркази яқинидаги жамоатчилик транспорти бекатини Владислав Тетюхин номи билан аташга ваъда берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1