АсосийСПОРТ

"Пахтакор" ўз майдонида "Ан-Наср"дан 6 та гол ўтказиб юборди

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Осиё чемпионлар лигаси Элит турнири 4-турида Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда меҳмонлар 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

'"Пахтакор" ўз майдонида "Ан-Наср"дан 6 та гол ўтказиб юборди'ning rasmi

Бугун, 2 ноябрь куни Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Осиё чемпионлар лигаси Элит турнири 4-тури доирасида ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" жамоасини қабул қилди. Учрашув меҳмонларнинг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашув саудияликлар устунлигида бошланди. 15-дақиқада Абдуллоҳ ал-Ҳамдон ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Зайд Таҳсиннинг хатосидан фойдаланган Жоау Феликс жамоасининг иккинчи голини киритди.

26-дақиқада Акмал Мозговой ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди, бироқ унинг голи офсайд сабабли бекор қилинди. 32-дақиқада Садио Маненинг узатмасидан сўнг Жоау Феликс дубл қайд этди. Биринчи бўлим якунига яқин, 36-дақиқада "Пахтакор"нинг бразилиялик яримҳимоячиси Фламарион битта гол уриб, ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда ҳам голлар давом этди. 53-дақиқада Абдуллоҳ ал-Амри бурчакдан узатилган тўпни бош билан дарвозага жойлади. 62-дақиқада Абдурраҳмон Ғариб "Ан-Наср"нинг бешинчи голини киритди.

75-дақиқада Достон Ҳамдамов ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Бироқ 79-дақиқада Анжело рақиб жамоасининг олтинчи голига муаллифлик қилди.

Учрашувнинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади — "Пахтакор" 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

    Бошқа янгиликлар