Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида Юнусобод тумани ҳудудида истиқомат қилувчи шахс ўз уйида қурол жанговор ўқларини сақлаб келаётганлиги ҳақида маълумот келиб тушган.
Ушбу маълумот асосида 2017 йилнинг 13 декабрь куни 1950 йилда туғилган фуқаро Шипков Владимир Степановичнинг яшаш хонадони текширилган. Мазкур текширув давомида В.С.Шипков, хонадон омборхонасида харбий қутичага (котелок) солинган АК-74 автоматининг 5,45 калибрли жами 232 дона жанговор ўқларини сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан юқорида кўрсатиб қурол ўқлари белгиланган тартибда олиниб, В.С.Шипковга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.






