Пойтахтимиздаги “ЎзЭОАВМА Медиа-ҳолл”да “ОАВ фаолиятининг иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, уларнинг эркинлиги ва мустақиллигини таъминлашнинг муҳим шарти: ҳудудий рақамли телеплатформа-Ўзбекистон медиа-маконида янги бозор муносабатлари ва имкониятлар” мавзуида конференция ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Миллий медиа-кенгаш, “International Media Service” ҳамда нодавлат теле ва радиостанциялар вакиллари иштирок этишди.







Анжуманда нодавлат телерадиостанциялар медиа-контенти ва ижодий салоҳияти, уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашнинг янги усуллари ҳамда медиа-бозорнинг ўзини ўзи бошқариш йўналишлари бўйича тақдимотлар бўлиб ўтди.






