АҚШ миллий география жамияти мутахассислари (National Geographic) хариталарида Қримни Россия таркибида кўрсатишни режалаштиришди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Жамиятнинг асосий географи Хуан Вальдес Қрим ва Севастополни РФ таркибига киритилиши тўғрисидаги шартнома Россия парламенти томонидан ратификация қилиниши уларни расман Россиянинг қисмига айланиши эканлигини тушунтирди.
“Нима бўлган тақдирда ҳам хариталар реал воқейликни кўрсатишини таъминлаш учун мен дунёда нима бўлаётганини кузатиб туришим керак”,- дейди Вальдес.
18 март куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Қрим Республикаси давлат кенгаши раиси Владимир Константинов, республика бош вазири Сергей Аксенов ва Севастопол шаҳри мэри Алексей Чалыйлар томонидан Қрим Республикасини РФ таркибига қўшиш тўғрисидаги давлатлараро шартнома имзоланди. Шунингдек, Владимир Путин Россия парламентидан ушбу ҳужжатни ратификация қилишни сўради.