1

“СОВҒАНИ БОЖХОНАДАН ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?”

САВОЛ-ЖАВОБ 16.12.2017, 11:38
“СОВҒАНИ БОЖХОНАДАН  ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?”

— Қозоғистондан ота-онам туғилган кунимга совға сифатида кир ювиш машинаси ва музлатгич олиб келишмоқчи. Қозоғистондан Ўзбекистонга маиший техника воситаларини олиб ўтиштартиби ҳамда тўлови ҳақида маълумот берсангиз.

Дилбар Султонқулова, Тошкент шаҳри, Сергели тумани

М.САЛИЕВ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раис ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг156-моддасига асосан жисмоний шахслар томонидан товарларни нотижорат мақсадларда божхона чегараси орқали олиб ўтиш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади (товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаслиги, товарнинг божхона юк декларацияси тўлдирилмайдиган божхона расмийлаштируви каби тартиблар).

Шунингдек, Кодекснинг 157-моддасига мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётган товарларга нисбатан, товарларни қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормаси доирасида божхона тўловлари қўлланилмайди, бундан жисмоний шахс манзилига келаётган товарлар мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора- тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 1 июндаги ПҚ-1118-сонли Қарорига асосан, 2009 йилнинг 2 июнидан бошлаб қўшни давлатлардан шахсий фойдаланиш учун жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига бир йўла олиб кириладиган импорт истеъмол товарларининг бож тўловлари олинмайдиган умумий қиймати 10 АҚШ долларини ташкил этадиган тартиб ўрнатилган.

Кодекснинг 163-моддасига кўра жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётган товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормасидан ортиқ бўлса, ортиқ қисмига нисбатан божхона тўловлари тўланади.

Кодексининг 289-моддасида Ўзбекистон Республикасига товарларни импорт қилишда:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-33О3-сон қарори билан белгиланган ставкалар асосида импорт божхона божи ва акциз солиғи;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджета параметрлари тўғрисида"ги 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарори билан белгиланган 20% миқдордаги қўшилган қиймат солиғи;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида"ги 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига биноан божхона расмийлаштируви учун йиғимлари ундирилиши белгиланган.

Кодекснинг 292-моддасига асосан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга нисбатан қўлланиладиган божхона божлари ставкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига (ТИФ ТН) мувофиқ тизимлаштирилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, божхона тўловлари ҳисобланишида товарнинг қиймати, ТИФ ТН коди, келиб чиқиш мамлакати ҳамда товарни идентификация қилиш учун керакли маълумотлар, яъни уларнинг тўлиқ номи (модели, ҳажми ва ҳ.к.) аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1