АсосийJamiyat

​ҚАРЗДОРНИНГ ЭЪТИБОРСИЗЛИГИ ҚЎШИМЧА ДАВЛАТ БОЖИ УНДИРИЛИШИГА САБАБ БЎЛДИ

'​ҚАРЗДОРНИНГ ЭЪТИБОРСИЗЛИГИ ҚЎШИМЧА ДАВЛАТ БОЖИ УНДИРИЛИШИГА САБАБ БЎЛДИ'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ихтиёр МАХСУДОВнинг маълум қилишича, бугунга келиб фуқароларимизда электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун тўловларни ўз вақтида тўлаш маданияти шаклланди. Бунинг самарасида коммунал хизматларда энергия ресурслари истеъмолидан келиб чиқадиган қарздорликларни кескин камайтириш, электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишларнинг олдини олиш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш бўйича ижобий натижаларга эришилмоқда.

Аммо коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаш борасидаги тушунтириш ишларидан сўнг ҳам айрим фуқароларнинг фойдаланган табиий газ ёки электр энергияси ҳақини тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари кузатиляпти. Бундай вазиятда қарздорликни ундириш судга қаратиляпти. Оқибатда айбдор белгиланган қарздорлик суммасидан ташқари, қўшимча давлат божини тўлашга сабаб бўляпти.

Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасида яшовчи фуқаро М.Набиева табиий газдан 1725064 сўм қарзи борлиги ҳақида мутасаддилар томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, тўловни ўз вақтида амалга оширмаган. Оқибатда ундирув суд орқали мажбурий ижрога юклатилди ва айбдордан белгиланган асосий қарз суммасидан ташқари 86253 сўм миқдорида давлат божи ундирилди.

    Бошқа янгиликлар