Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи диспетчерига Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро А.Х. қўнғироқ қилиб электр таъминотидаги узилиш туфайли кўп қаватли уйнинг лифти тўхтаб қолганлиги, лифт ичида эса бир киши қамалиб қолиб ёрдам сўраётганлигини маълум қилади.
Ушбу хабарга асосан, қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга этиб бориб, лифт ичида қолган фуқарони чиқариб олдилар. Қутқарувчиларнинг ўз вақтида кўрсатган ёрдамлари натижасида ҳеч ким жабрланмади.
16.12.2017 12:00
ҚУТҚАРУВЧИЛАР ЛИФТДА ҚОЛИБ КЕТГАН ОДАМНИ ҚУТҚАРИБ ОЛДИ






