Украина ҳукумати МДҲдан чиқиш тадбирларини бошлагани ҳақида маълум қилди.
Вести.ру нашрининг хабар беришича, ушбу қарор Миллий хавфсизлик кенгаши ва Украина мудофааси йиғилишида қабул қилинди. Баёнот мудофаа котиби Андрей Парубий томонидан эълон қилинди.
Аввалроқ Киев мустақил давлатлар Ҳамдўстлигидаги фаолиятини тўхтатиб, бу ҳақда нота юбориши кўзда тутилган эди. Ушбу қарорга Украина ҳукуматининг МДҲ вакиллари томонидан ҳамдўстлик тузилмасидаги келишувларни амалга оширмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Шунингдек, Украина Россия билан виза тартибига ўтиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.





