АсосийJamiyat

САМАРҚАНДДА САЙЁҲЛАРГА ХАВФСИЗ ТРАНСПОРТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСЛАРИ ОЧИЛДИ

'САМАРҚАНДДА САЙЁҲЛАРГА ХАВФСИЗ ТРАНСПОРТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСЛАРИ ОЧИЛДИ'ning rasmi

Шунга бағишлаб ўтказилган брифингда йўловчи ташиш хизматининг бугунги ҳолати, муаммо ва ютуқлар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ўқув курси мақсади ҳақида маълумот берилди.

— Сайёҳлик равнақини юксак даражадаги транспорт хизматисиз тасаввур қилиш қийин, — дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Дилшод Нарзиқулов. — Шу боис Самарқанд автомобилсозлик коллежида бўлиб ўтаётган ўқув жараёнида ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги, сайёҳлар билан муносабат масалалари юзасидан кенг тушунчалар берилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 июндаги “2017 — 2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида худди шундай ўқув курсларини йилига камида икки марта ўтказиш кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар