Яқинда ташкил этилган Ўзбек миллик мақом санъати марказига Жасур Жабборов раҳбар бўлди. У 2016 йил июндан Ўзбекистон Бадиий жамоалар ижодий уюшмаси администратори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. 28 ёшли Жасур Жабборов Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти битирувчиси (2014).
Ўзбек миллий мақом санъати маркази Ўзбекистон Президенти ШАвкат Мирзиёевнинг ноябрдаги қарори асосида мақомни ҳар томонлама тадқиқ этиш, у билан боғлиқ ижро мактаблари ва анъаналарни ривожлантириш, мақомнинг «олтин фонди"ни ташкил этиш ва бойитиш, шунингдек кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган эди.






